Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой янги темир йўл қурилишини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 16:50 · 28 views
Ўзбекистон ва Хитой янги темир йўл қурилишини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой янги темир йўл қурилишини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов “Хитой давлат темир йўллари” корпорацияси бошқаруви аъзоси, раис ўринбосари Ван Сзинси билан учрашди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги транспорт соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга бўлган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди.

Томонлар қурилиш ишлари белгиланган жадвалга мувофиқ олиб борилаётганини қайд этиб, лойиҳа минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш, халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Шунингдек, Хитойдан Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали ўтадиган мавжуд мультимодал йўлакнинг жозибадорлигини ошириш, логистикани такомиллаштириш ҳамда Қашғар чегара станциясига «экспорт» мақомини бериш имкониятини кўриб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар қурилиш ишларининг боришини мунтазам кузатиб боришга, шунингдек, амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва транспорт соҳасидаги барча йўналишларда яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.