Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 23 июль куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг доирадаги масалаларини муҳокама қилдилар. Улар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, юқори технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек бошқа устувор йўналишларни қамраб олди.
Олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Вазирлар иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, «Марказий Осиё — Хитой» формати ва бошқа кўп томонлама механизмлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар қандай шароитда ҳам мустаҳкам бўлган ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.