Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари учрашди

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 12:25 · 18 views
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари учрашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 23 июль куни Чўлпонота шаҳрида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Вазирлар олий даражада эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Шунингдек, томонлар турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган бўлажак икки томонлама ташрифлар ва қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар.