Ўзбекистон ва Хитой сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Хитой сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Хитойнинг етакчи “Shanghai Linkwise Data Intelligence” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида “Ўзбекистонда модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича эришилган натижаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда рақамли таълим йўналишини янада ривожлантириш, сунъий интеллектни таълим тизимига жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар истиқболдаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.