Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.07.2017 · 10:40 · 300 views
Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Чжан Венчуан билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари ҳамда турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали эътибор марказида бўлди.