Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ветнам инвестиция ҳамкорлигини кучайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 25.12.2025 · 16:10 · 323 views
Ўзбекистон ва Ветнам инвестиция ҳамкорлигини кучайтирмоқда
Ўзбекистон ва Ветнам инвестиция ҳамкорлигини кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Ветнамга ташрифи доирасида 23 декабрь куни Ветнамнинг қатор етакчи компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Masan Group корпорацияси билан критик минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Sovico Group билан транспорт, шаҳарсозлик, туризм ҳамда банк-молия соҳаларида ўзаро ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ROX Group компанияси билан туризм ва шаҳарсозлик йўналишларида амалга оширилаётган амалдаги лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вингроуп корпорацияси ҳамда унинг таркибига кирувчи VinHomes, VinPearl ва VinFast компаниялари билан ўтказилган музокараларда иқтисодиётнинг устувор йўналишларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вингроуп корпорацияси билан ўтказилган учрашув якунида Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Битим имзоланди.