Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Украина ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 19.04.2026 · 10:10 · 206 views
Ўзбекистон ва Украина ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Украина ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анталия дипломатик форумида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибиха билан учрашди.

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги бизнес алоқаларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.