Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади

Дилафруз Ниязова · 16.05.2025 · 15:15 · 323 views
Ўзбекистон ва Туркия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Туркия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасидаги музокараларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев иштирок этди.

Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, институционал алоқаларни мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.