Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар Вазирлари музокаралар ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.05.2016 · 11:11 · 535 views
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар Вазирлари музокаралар ўтказишди
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар Вазирлари музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Тожикистон ташқи ишлар Вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, баъзи халқаро ва минтақавий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларнинг кун тартиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.