Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.04.2017 · 12:39 · 309 views
Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистан Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Тожикистон Элчиси Содиқ Имоми иштирок этди.