Ўзбекистон ва Швеция кончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Швеция кончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
 

Ўзбекистон ва Швеция кончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 июнь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ривожланиш ҳамкорлиги ва ташқи савдо бўйича давлат котиби Диана Янсе бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашув давомида икки давлат ўртасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, жорий йил март ойида вазирлик делегациясининг Швецияга ташрифи натижалари, Epiroc, Volvo CE, ABB ҳамда Green 14 компаниялари билан олиб борилаётган ҳамкорлик лойиҳалари кўриб чиқилди.
 
Томонлар соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек тоғ-кон саноатида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари ҳамда халқаро барқарор ривожланиш стандартларини жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
 
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Швеция ташқи савдо ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ўртасида тоғ-кон соҳасида кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг