Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 28.07.2026 · 12:00 · 20 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистони Cоғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон ал-Жаложил бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида давлат идоралари, етакчи тиббиёт муассасалари ва хусусий сектор вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Саудия Арабистони бизнес мулоқоти ҳамда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов мамлакатимизда фармацевтика тармоғини модернизация қилиш, юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, халқаро инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонни минтақанинг замонавий фармацевтика марказига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, хорижлик ҳамкорларга мамлакатимизда барпо этилаётган «BioPharmа City» фармацевтика инновацион кластери тақдим этилди. Лойиҳа доирасида биотехнология, илмий-тадқиқот, инновацион ишлаб чиқариш ва халқаро кооперация учун замонавий инфратузилмани шакллантириш режалаштирилган.

Учрашувнинг муҳим натижаларидан бири сифатида тиббиётнинг бошқа йўналишлари билан бир қаторда фармацевтика соҳасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув инвестициялар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар трансфери ва замонавий дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ва музокаралар давом этмоқда.