Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилишди

UzDaily · 15.03.2026 · 09:48 · 200 views
Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 март куни Ўзбекистон ва Россия ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислик қилди.

2025 йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 8,4% ошиб, $13 млрдга етди. Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти 12,2% ўсиб, $4,4 млрд ташкил этди. 2026 йил январь ойида ўзаро савдо ҳажми 37% ошиб, $1,1 млрдга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $293,1 млнга кўпдир.

Йиғилиш доирасида савдо-иқтисодий, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, шунингдек 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда эришилган ижобий силжишлар алоҳида қайд этилди. Мазкур лойиҳа халқаро савдо соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни ривожлантиришга қаратилган.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни жадаллаштириш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар даражасида мунтазам ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 200 views · 15.03.2026 · 09:48