Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миграцияси соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 24.10.2025 · 21:29 · 385 views
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миграцияси соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миграцияси соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Россия Федерацияси корхоналарида ташкилий ва қонуний тартибда ишлаш истагида бўлган номзодлар учун миграциягача бўлган жараёнларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар берилди.

Томонлар бу соҳадаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, икки давлат қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.