Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия етакчилари савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Дилафруз Ниязова · 08.07.2025 · 18:48 · 400 views
Ўзбекистон ва Россия етакчилари савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Россия етакчилари савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги самарали алоқаларни, фаол маданий-гуманитар ва таълим алмашинувини кенгайтириш мақсадида ўзаро мувофиқлашган ишлар ва амалий идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу маънода, жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва унинг натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.