Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қувайт иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.11.2024 · 22:08 · 500 views
Ўзбекистон ва Қувайт иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қувайт иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024-йил 21-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт молия вазири ва иқтисодий масалалар ҳамда инвестициялар бўйича давлат вазири Нура Сулаймон Ал-Фассам билан учрашув ўтказди.

"Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди", — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида.