Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 25.03.2026 · 18:10 · 181 views
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев билан телефон орқали мазмунли суҳбат ўтказди.

Томонлар дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларининг жадал ривожланишидан, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги барча соҳалардаги стратегик шерикликдан мамнунлик билдирдилар.

Суҳбат давомида вазирлар долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашдилар ҳамда халқаро майдонда ўзаро тушунишни ва қўшма ишларни мустаҳкамлаш учун яқин ҳамкорлик ва мунтазам мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.