Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 08.09.2026 · 13:40 · 27 views
Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев 2026 йил 7 сентябрь куни Қатар Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби, Цивилизациялар альянси қўмитаси раиси Аҳмад бин Ҳасан Ал-Ҳаммадий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Томонлар икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича амалий қадамларни ҳам муҳокама қилди. Хусусан, турли қўшма тадбирларни ўтказиш ва ўзаро ташрифларни ташкил этиш учун зарур чораларни биргаликда кўриш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қатар халқаро конференцияларни биргаликда ташкил этишга келишиб олди.

Музокаралар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва икки давлатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш доирасида ўтказилди.