Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон нотариат тизимини рақамлаштириш масаласини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 07.11.2025 · 20:42 · 334 views
Ўзбекистон ва Озарбайжон нотариат тизимини рақамлаштириш масаласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Озарбайжон нотариат тизимини рақамлаштириш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Озарбайжон адлия вазирликлари ўртасида нотариат тизимини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича муҳим онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда икки мамлакатнинг вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, нотариат тизимида жорий қилинган замонавий ахборот технологияларни ўрганиш, нотариат хизматларини рақамлаштириш, ҳужжатларни электрон шаклда юритиш ва нотариал жараёнларни соддалаштириш механизми ва илғор тажрибаларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот натижасида соҳада ва мутахассислар билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар ишлаб чиқилди.

Бу каби ташаббуслар, аввало, нотариусларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.