Молия

Ўзбекистон ва Озарбайжон марказий банклари бошқарув тажрибасини алмашди

Ўзбекистон ва Озарбайжон марказий банклари бошқарув тажрибасини алмашди
Ўзбекистон ва Озарбайжон марказий банклари бошқарув тажрибасини алмашди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Марказий банки делегацияси 2026 йил 28–29 октябрь кунлари Озарбайжон Марказий банкига ташриф буюрди.

Боку шаҳрида стратегик режалаштириш, лойиҳаларни бошқариш ва бизнес-жараёнларни такомиллаштириш масалаларига бағишланган икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида икки молиявий регулятор вакиллари стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, стратегик бошқарув моделларини жорий этиш ҳамда лойиҳалар портфелини бошқариш бўйича тажриба алмашдилар.

Рақамли трансформация, шунингдек, иш жараёнларини қайта ташкил этиш ва оптималлаштиришнинг амалий ёндашувларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад икки мамлакат марказий банкларининг стратегик ва лойиҳа бошқаруви соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш ва самарали бошқарув амалиётларини жорий этиш масалалари бўйича фикр алмашишдан иборат бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.