Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон ва Мўғулистон спортида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 26.04.2026 · 21:11 · 331 views
Ўзбекистон ва Мўғулистон спортида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Мўғулистон спортида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Мўғулистон расмийлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ўзаро ҳамкорлик мавсузида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Мўғулистон Президенти маслаҳатчиси Шарху Амарсайхан бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти қатнашди.

Томонлар жисмоний тарбия ва спорт, Олимпия ҳаракати йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни кўриб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, учрашув давомида келаси ой Тошкентда ўтадиган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган Ўзбекистон ва Мўғулистон терма жамоалари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ҳақида ҳам сўз борди.

Якунда томонлар мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида фикр алмашдилар.