Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва КОIСА таълим, тиббиёт ва рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 29.01.2026 · 22:10 · 229 views
Ўзбекистон ва КОIСА таълим, тиббиёт ва рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва КОIСА таълим, тиббиёт ва рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОIСА) Ўзбекистондаги Офиси раҳбари Шин Мёнг Соп билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида КОIСА билан амалга оширилаётган жорий дастурлар ижроси ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Таълим, тиббиёт, экология ва давлат бошқаруви тизимини рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

КОIСА офиси раҳбари агентликнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлашдаги муҳим ролини таъкидлади ҳамда янги йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

UzDaily · 👁 229 views · 29.01.2026 · 22:10