Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон ва Италиянинг Arsenal компанияси жаҳон даражасидаги туризм лойиҳасини ишга туширмоқда

UzDaily · 17.06.2026 · 09:20 · 31 views
Ўзбекистон ва Италиянинг Arsenal компанияси жаҳон даражасидаги туризм лойиҳасини ишга туширмоқда

Ўзбекистон ва Италиянинг Arsenal компанияси жаҳон даражасидаги туризм лойиҳасини ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Марказий Осиёдаги биринчи люкс поезд – “Samarkand Expres” лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича уч томонлама ҳадли битим имзоланди.

Битимни “Arsenale International” бош директори Раффаэле Брески, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Хикматулла Рахметов имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистоннинг маданий ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани мувофиқлаштириш ва амалга ошириш механизмларини белгилаб беради.

Янги ҳашаматли поезд Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивани боғлаб, халқаро сайёҳлар учун мамлакатнинг тарихий мероси ва Буюк Ипак йўли йўналишлари билан танишишнинг янги шаклини йўлга қўяди.

UzDaily · 👁 31 views · 17.06.2026 · 09:20