Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида яна бир мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Дилафруз Ниязова · 12.04.2025 · 20:25 · 308 views
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида яна бир мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида яна бир мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг "Centrum Air" авиакомпанияси 10 апрель куни Тошкент ва Тель-Авив шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри илк парвозини амалга оширди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Бу янги йўналиш фақат географик боғлиқлик эмас, балки икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривожланишига хизмат қилади. Энди икки мамлакат аҳолиси туризм, бизнес, савдо ва зиёрат мақсадида янада осон учиш имкониятига эга бўладилар.

"Centrum Air" ушбу йўналишда тўғридан-тўғри авиарейсларни амалга ошираётган учинчи авиакомпания бўлди.

Янги ҳаво қатновларининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар, мунтазам авиарейслар икки мамлакат ўртасида ишончли ва талаб юқори бўлган йўналишга айланишини таъкидладилар.