Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев 2026 йил 18 октябрь куни Бағдод шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Исмоил Улд Шайх Аҳмад билан учрашди.
Музокаралар ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессияси доирасида бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистоннинг ташкилот билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда ИҲТ доирасида қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув давомида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.