7
Туризм

Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда / Фото: Видеодан кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш ниятида.

Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Тошкентда Грузия Миллий туризм маъмурияти (GNTA) томонидан ташкил этилган «Emotions are Georgia» роуд-шоуси бўлиб ўтди.

Тадбирда туризм компаниялари вакиллари, туроператорлар ҳамда меҳмонхона бизнеси вакиллари иштирок этди.

Дастур доирасида иштирокчиларга Грузиянинг туристик имкониятлари тақдим этилди. Шунингдек, 40 та туризм компанияси вакилларини бирлаштирган B2B форматидаги ишбилармонлик учрашувлари ўтказилди.

Ташкилотчилар бундай тадбирлар икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш ва Ўзбекистондан борадиган сайёҳлар учун таклифларни кенгайтиришга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Тошкентдаги роуд-шоу GNTA томонидан Грузиянинг туристик салоҳиятини хорижий бозорларда тарғиб қилишга қаратилган халқаро тадбирлар туркумининг бир қисми бўлди. Аввалроқ шунга ўхшаш учрашувлар Стокгольм, Копенгаген ва Остона шаҳарларида ўтказилган эди.

Дастурнинг кейинги йўналиши Хитой бўлади. Грузия делегацияси ушбу мамлакатнинг яна 40 та шаҳрига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.