Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Ўзбекистон ва Франция маданий ҳамкорлик ва музей алмашинувини кенгайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 01.07.2026 · 10:50 · 23 views
Ўзбекистон ва Франция маданий ҳамкорлик ва музей алмашинувини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Франция маданий ҳамкорлик ва музей алмашинувини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Франция Республикаси маданият вазири Катрин Пегар билан учрашди.

Томонлар маданият соҳасидаги қўшма лойиҳалар, жумладан, Тошкентда Франция маданият марказини очиш, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, ўзбек рақс санъатига бағишланган кўргазмани тайёрлаш ва И.В. Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясига мансуб ўзбек авангарди кўргазмасини Парижда ўтказиш истиқболлари, Франциянинг етакчи маданият муассасалари билан келгусидаги ҳамкорлик ҳам диққат марказида бўлди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасида қўшма маданий лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.