Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Франция Афғонистон бўйича ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

UzDaily · 21.02.2025 · 09:45 · 319 views
Ўзбекистон ва Франция Афғонистон бўйича ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Франция Афғонистон бўйича ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар Афғонистон йўналишидаги ўзбек-француз ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Орелия Бушез Ўзбекистоннинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш йўлидаги муҳим ҳиссасини юқори баҳолади.