Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Финляндия қўшма DATA4CRM геологик лойиҳасини муҳокама қилишди

UzDaily · 19.03.2026 · 21:31 · 243 views
Ўзбекистон ва Финляндия қўшма DATA4CRM геологик лойиҳасини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Финляндия қўшма DATA4CRM геологик лойиҳасини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 18 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Геология фанлари университети ҳамда “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси раҳбар ва масъул ходимлари Финляндия геология хизмати вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирлаётган 2026 – 2029 йилларга мўлжалланган DATA4CRM лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида геомаълумотларни рақамлаштириш, геофизик тадқиқот ишлари, ер ости сувларини моделлаштириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликда ишлаш кўзда тутилган.

UzDaily · 👁 243 views · 19.03.2026 · 21:31