Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи хавфсизлик ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 10.03.2026 · 21:47 · 209 views
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи хавфсизлик ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи хавфсизлик ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Жил Бертран билан онлайн учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, хусусан, Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.