Ўзбекистон ва ETF меҳнат бозори ва кўникмаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва ETF меҳнат бозори ва кўникмаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Европа Иттифоқи таълим жамғармаси (ETF) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ДАРЯ лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Унда ETF DARYA лойиҳаси раҳбари Эва Янсова, вазирликнинг Компетенцияларни ривожлантириш ва малакани баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ. Одинаев ҳамда Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти раҳбари Д. Каримов ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Томонлар амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, 2026 йил учун устувор йўналишлар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Асосий йўналишлар: компетенцияларни ривожлантириш, малакани баҳолаш тизимини такомиллаштириш, халқаро тажрибани жорий этиш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш.
Шунингдек, учрашувда меҳнат бозори мониторинги, тадқиқот методологиясини янгилаш ва прогнозлаш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.