Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон ва Эстония сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишади

Беҳзод Ҳожиматов · 07.06.2016 · 11:38 · 487 views
Ўзбeкистон ва Эстония сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишади
Ўзбeкистон ва Эстония сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбeкистон ва Эстония давлатлари бу ҳафтада сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишади.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2016-йилнинг 8-9-июнь кунлари Таллин шаҳрида Ўзбекистон-Эстония вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Эстония ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида бўлиб ўтадиган музокаралар кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларга доир масалалар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.