Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Эрон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 13:30 · 31 views
Ўзбекистон ва Эрон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Эрон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашди.
 
Мулоқотда мазкур давлат билан тиббиёт йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Қайд этилганидек, кейинги йилларда давлатларимиз раҳбарлари томонидан эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам изчил ривожланмоқда. Буни икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари, тиббиёт марказлари ҳамда олий таълим муассасалари алоқалари фаоллашиб бораётгани яққол тасдиқлайди.
 
Учрашувда ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласига катта эътибор қаратилди. Хусусан, етакчи тиббиёт марказлари ўртасида кардиохирургия, трансплантология, онкология, юқори технологияли тиббий ёрдам соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Мулоқот давомида фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Якунда томонлар яқин истиқболда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.