Ўзбекистон ва Elisa 5F, сунъий интеллект ва рақамли телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Elisa 5F, сунъий интеллект ва рақамли телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Финляндиянинг телекоммуникация ва рақамли хизматлар соҳасидаги етакчи компанияларидан бири — Elisa компанияси вице-президенти Андреи Наҳкала билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, 5G технологияларини кенг жорий этиш, рақамли хизматлар ва сунъий интеллект асосидаги замонавий телеком ечимлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар телеком тармоқларини автоматлаштириш, сунъий интеллект ёрдамида тармоқ бошқаруви самарадорлигини ошириш, фирибгарликларнинг олдини олиш ҳамда рақамли инфратузилмани модернизация қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, Ўзбекистондаги IТ мутахассислари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда минтақавий телекоммуникация ва рақамли технологиялар марказини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида саноат IоТ ечимлари, смарт инфратузилма, маълумотлар марказлари ва логистика соҳаларида рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек,
Марказий Осиёда оптик толали ва 5G инфратузилмасини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар телекоммуникация, рақамли инфратузилма ва сунъий интеллект технологиялари йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.