Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббий таълимни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббий таълимни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббий таълимни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Фармацевтика техник университети раҳбарияти иштирокида Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси эксперти Дэвид Шеппард билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда тиббий ва фармацевтика таълимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар Буюк Британиянинг илғор тажрибаси асосида академик ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда таълим жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг