Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Болгария парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Болгария парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Болгария парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Болгария парламентлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув 22 октябрь куни Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтди. Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, «Ўзбекистон — Болгария» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ҳамраиси Алишер Агзамхўжаев Болгария ташқи ишлар вазири ўринбосари Иванка Ташева билан музокаралар ўтказди.

Томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.