Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси ер ости сувларини муҳофаза қилишни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 01.07.2026 · 10:45 · 25 views
Ўзбекистон ва БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси ер ости сувларини муҳофаза қилишни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси ер ости сувларини муҳофаза қилишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 30 июнь куни БМТ ЕИК Сув конвенцияси вакиллари билан трансчегаравий ер ости сувли қатламларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашувда Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари R.Yusupov бошчилигида «Ўзбекгидрогеология» ДМ, “ГИДРОИНГEО Институти” ДМ ва Саритас Свитзерланд вакиллари иштирок этиб, амалга оширилаётган Тошкентолди трансчегаравий ер ости сувли қатламини ҳимоя қилиш ва ундан барқарор фойдаланиш лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашилди.
 
Бунда лойиҳа доирасида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсади йўналишида трансчегаравий сув ҳамкорлигини баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш, Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги билан ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузган ҳолда ер ости сувлари масалаларини комплекс ҳал этиш ҳамда келгусида мазкур йўналишдаги лойиҳалар ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.