Ўзбекистон ва БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ишчи ташрифи доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Татяна Молчан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасановни қабул қилди.
Суҳбат жараёнида Ўзбекистонда айланма иқтисодиёт бўйича БМТ ЕИК билан ҳамкорликни ривожлантириш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасини жадал рақамлаштириш, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Базел конвенцияси минтақавий марказини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ ЕИК билан айланма иқтисодиёт, экологик хавфсизлик, атроф-муҳитни бошқаришни рақамлаштириш, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳамкорлиги муҳимлиги таъкидланди.