Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлик натижалари ва кейинги давр учун режаларни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 30.12.2025 · 11:55 · 290 views
Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлик натижалари ва кейинги давр учун режаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлик натижалари ва кейинги давр учун режаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларус ташқи ишлар вазири Максим Риженков ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида 2025 йилда эришилган натижалар ва келгуси йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари, минтақавий ва халқаро вазиятнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар позицияларининг яқинлигини қайд этиб, келгусида ҳамкорликни мувофиқлаштиришга тайёр эканликларини билдирди.

Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари бундан буён ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириши таъкидланди.