Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шуниндек, алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида турли даражаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Бангладеш икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.