Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Бангладеш барча даражалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 21.02.2026 · 10:30 · 187 views
Ўзбекистон ва Бангладеш барча даражалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Бангладеш барча даражалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Бангладеш ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Турли даражадаги ўзаро ташрифларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ҳамда иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.