Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 июнь куни ИССВ вазири Лазиз Кудратов ҳамда АҚШ Савдо вазири ёрдамчиси Девид Фогел ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. АҚШ Ўзбекистоннинг энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётгани ҳамда 2025 йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $1 млрд ошгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда қўшма инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, энергетика, тоғ-кон саноати, транспорт, қишлоқ хўжалиги, молия ва рақамли технологиялар соҳаларида ўзаро шерикликни ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Шунингдек, муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида инновациялар, сунъий интеллект, телекоммуникация ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида фикр алмашилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Тижорат хизмати ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат ҳудудий бизнес-делегацияларни қўллаб-қувватлаш, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилади.

Мулоқот якунида томонлар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва янги истиқболли ташаббусларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг