Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Alsiyabi International инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 11:10 · 24 views
Ўзбекистон ва Alsiyabi International инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Alsiyabi International инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль куни Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон «Alsiyabi International Group LLC» компанияси раиси Салим Али Сияби билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида инфратузилма, қурилиш ва туризм, тиббий муассасалар барпо этиш йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.

Хориж томонининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши, замонавий муҳандислик ва қурилиш ечимларини жорий этиш, туристик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда девелопмент соҳасида ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйиш масалалари бўйича фикр алмашилди.