Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Албания биринчи хонимлари ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 16.06.2026 · 22:10 · 23 views
Ўзбекистон ва Албания биринчи хонимлари ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Албания биринчи хонимлари ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Албания Республикаси Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Албания Республикаси Биринчи хоними Арманда Бегай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий мулоқот давомида давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Маданий дастур доирасида олиймақом меҳмон ўзбек миллий амалий санъати намуналари билан танишди. Жумладан, ёғоч ўймакорлиги, қадимий сўзана тикиш анъаналари ва кулолчилик санъати намуналари намойиш этилди.

Шунингдек, миллий либослар намойишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди, шу билан бирга Ўзбекистон маданий меросининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи «Келин салом» маросими кўрсатиб берилди.

Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъаналари ва урф-одатларига самимий қизиқиш билдирди ҳамда уларнинг тарихий чуқурлиги, эстетик қиймати ва ўзига хослигини алоҳида таъкидлади.

UzDaily · 👁 23 views · 16.06.2026 · 22:10