Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида дебют ўйинида Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида дебют ўйинида Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида дебют ўйинида Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт қилиб, Кувайт жамоасини 13:3 ҳисоби билан мағлуб этди.

Ўйинда айниқса Вадим Кравченко ва Салоҳиддин Азимов ажралиб турди — ҳар иккиси хат-трик қайд этди. Артём Мальцев эса рақиб дарвозасига икки марта шайба киритиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Шунингдек, Илья Назаревич, Павел Синявский, Жасурбек Рустамхонов, Жавоҳир Расулов ва Даниэль Коган ҳам аниқ зарбалар билан ўз номларини снайперлар рўйхатига ёздиришди.

Бу ишончли ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига турнирнинг қолган ўйинларига ишонч ва юқори кайфият билан тайёргарлик кўриш имконини беради.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.