Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон теннис федерацияси ва Осиё теннис федерацияси (ATF) ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Ҳужжат мамлакатда теннисни ривожлантиришга қаратилган.
Меморандумни ATF президенти фаолияти масалалари бўйича ижрочи директори Манприт Кандхари ва Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Сардор Камилов имзолади.
Келишув Ўзбекистонда теннисни оммалаштириш ва истиқболли спортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришни назарда тутади.
Шунингдек, томонлар мутахассислар малакасини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ниятида.