Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда темир йўл транспорти орқали 9 млн нафар йўловчи ташилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 млн нафарга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакат темир йўллари орқали, шунингдек, 84,3 млн тонна юк ташилган.