Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Чехия Республикаси вакиллари билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 12.12.2024 · 22:13 · 445 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Чехия Республикаси вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Чехия Республикаси вакиллари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Иржи Козак ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Бошпана ва миграция сиёсати департаменти директори Павла Новотна билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон-Чехия муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2024 йил 10 декабрь куни Прага шаҳрида муваффақиятли ўтказилган бизнес-форум якунлари муҳокама қилинди ва навбатдаги форумни 2025 йилда ташкил этишга келишилди.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқот ва ҳамкорликнинг давом этиши турли соҳалардаги Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди. Икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2025 йилда Тошкентда ўтказишга келишиб олинди.