Ўзбекистон Суриядаги электр жиҳозлари бозорини ўрганмоқда

Ўзбекистон Суриядаги электр жиҳозлари бозорини ўрганмоқда

Ўзбекистон Суриядаги электр жиҳозлари бозорини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов бошчилигидаги электротехника саноати корхоналари вакилларидан иборат делегация Сурия Араб Республикасигаташрифи доирасида маҳаллий бозор ҳолатини ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар давомида Сурия бозорида электротехника маҳсулотларига бўлган талаб, истеъмолчилар эҳтиёжи, мавжуд рақобат муҳити ҳамда маҳаллий савдо тармоқларидаги маҳсулотлар ассортименти таҳлил қилинди.

Шунингдек, делегация аъзолари Ўзбекистон маҳсулотларини ушбу бозорга олиб кириш имкониятлари, нарх шаклланиши, логистика йўналишлари ва ҳамкорликнинг амалий механизмлари юзасидан дастлабки маълумотларни шакллантирди.

Мазкур ўрганишлар Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари экспорт географиясини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги савдо йўналишларини аниқлаш ҳамда Сурия бозори билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг