Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон спорт вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.12.2024 · 12:24 · 655 views
Ўзбекистон спорт вазирининг янги ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон спорт вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Авазжон Каримов Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тайинлов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланган.

Бунгача Авазжон Каримов спорт вазирининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.